Семинарда 90 нафар коллеж битирувчи қизлари, 10 нафар тадбиркор аёллар ҳамда Микрокредит банк вакиллари иштирок этди.
Семинардаги маҳорат дарслари жараёнида 4-5 нафар тадбиркор аёлларимизга шу ернинг ўзидаёқ 4 нафардан, жами 18 нафар коллеж битирувчи қизлар бириктирилиб, “Устоз-шогирд “ анъанасига кўра шогирд этиб тайинланди, уларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилди ва назоратга олинди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳар ҳафталик иш режасига биноан, сешанба куни “Тадбиркорлик билан шуғулланиш ва бандлик куни” деб эълон қилинди. “Бизнес клуби” томонидан ҳар ойда икки марта шу куни ўқув семинарлар ва мастер класлар ўтказилиши режалаштириб олинди.
Семинар савол-жавоблар асосида интерфаол усуллардан фойданган ҳолда юқори савияда ўтказилди.