Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 31/12/2020 Ўзбекистон хорижий давлатлардан 31,9 минг тонна банан импорт қилди
Ўзбекистон хорижий давлатлардан 31,9 минг тонна банан импорт қилди

 

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон чет эллардан 31,9 минг тонна банан импорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 минг тоннага камдир. Бу йил банан Ўзбекистонга асосан Эквадордан (29,8 минг тонна) олиб келинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 11 ой ичида Ўзбекистонга бананни энг кўп импорт қиладиган мамлакатлар:

Эквадор - 29,8 минг тонна;

Россия - 624,9 тонна;

Қозоғистон - 548,3 тонна;

Хитой - 231,2 тонна;

Қирғиз Р. - 223,5 тонна;

Туркия - 213,5 тонна.

Маълумот учун: жорий йилнинг ноябрь ойида 5,4 минг тонна банан импорт қилинган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг