Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 22/01/2024 Ўзбекистон-Хитой: ҳамкорликнинг янги босқичлари
Ўзбекистон-Хитой: ҳамкорликнинг янги босқичлари

Бугун, Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда.
Мамлакатларимизнинг миллий манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар ўзаро дўстлик, мустаҳкам ишончга асосланган ҳамкорлик негизида тараққий этмоқда.

Сўнгги йилларга эътибор қаратилса, Ўзбекистон-Хитой ўзаро товар айланмаси қарийб 40 фоизга ошган. Инвестицион лойиҳалар 5 баробарга ошган бўлса, мамлакатларимиз ўртасидаги қўшма ҳамкорлик корхоналари сони 3 баробарга кўпайган. Албатта буларнинг барчаси бугунги иқтисодий ривожланишнинг ягона кўринишидир.

Бугун, Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтаётган «Ўзбекистон-Хитой аграр таълим форуми»да ҳам айни шундай ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўз навбатида илм-фанни ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалигида янгича қараш, янгича муносабатларга ишонч билдирган ҳолда давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига амалга ошираётган ташрифи кенг кўламли ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлашда алоҳида ўрин тутиши қайд этиб ўтилди.

Айтиш керакки, Хитой Ўзбекистон билан кўп томонлама амалий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бу ҳам айнан Хитойлик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга қизиқишининг ниҳоятда кучли эканлигидан далолат беради.

Айниқса охирги йилларда “Бир макон, бир йўл” дастури доирасида Хитой мамлакатини, нафақат ички ривожланиши, балки минтақада катта қадам ташлаётгани Хитойнинг олиб бораётган сиёсати Ўзбекистон сиёсати билан билан ҳамоҳанглиги ҳамда кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқаларини, минтақадаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги ташаббусларни белгилаб беради.

Яна бир жиҳати эса, давлатимиз раҳбарининг бу галги давлат ташрифи давомида кутилаётган юқори босқичдаги учрашувлари ва келишувлари лойиҳалари икки мамлакатнинг учун ҳам манфаатли бўлиши билан аҳамиятлидир. Бу ташриф нафақат Ўзбекистон, балки Хитой Халқ Республикасида ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани бор гап. Бу ҳам айнан Хитойлик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга қизиқишининг ниҳоятда кучли эканлигидан далолат беради.

Мухтасар айтганда, мазкур форум доирасида 34 та ҳамкор ташкилотлар билан қишлоқ хўжалиги фанларини ривожлантиришга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтди.

Чунончи, Хитойнинг кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги, айниқса, озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишидаги қўлга киритган ютуқлари, ҳосилдорликни оширишга хизмат қиладиган янги технологияларини мамлакатимизда ҳам жорий этиш борасида келишувлар имзоланди.

Умуман олганда янги технологияларнинг Ўзбекистонга кириб бориши, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, ғўза селекцияси, умуман чигитдан олинадиган маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича алоҳида лойиҳа ва қўшма лаборатория қуриш ҳамда қўзиқорин етиштиришни мамлакатимизда жорий этиш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилмоқда.

Айтиш керак, балиқчилик соҳасида Хитойда жуда ҳам катта мактаб мавжуд. Айниқса, балиқ касаллигига қарши курашишнинг янги технологиялари, умуман ҳайвон касалликларини олдини олиш борасида вакцинага бўлган талабни қондириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Бу каби ҳамкорлик Президентимиз таъкидлаганидек, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳсулотлар таннархини камайтириш, Хитой тажрибаси орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқатни исроф бўлмаслиги, агрологистика платформалари орқали уларни сақлаган ҳолда, экспорт ҳажмини ошириш бўйича катта қадамлар ташланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг