Валюта курслари 11/03/2025
$1 – 12940.11
UZS – 0.17%
€1 – 14055.55
UZS – 0.74%
₽1 – 145.62
UZS – 0.67%
Қидириш
Иқтисод 23/01/2016 «Ўзбекистон хаво йўллари» ва «Уральские авиалинии» код-шеринг келишувини имзолашди
«Ўзбекистон хаво йўллари» ва «Уральские авиалинии» код-шеринг келишувини имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон хаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Уральские авиалинии» Наманган-Екатеринбург-Наманган ҳаво йўналишидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида келишувга имзо чекишди. Бу ҳақида миллий авиакомпания матбуот ҳизмати хабар беради.

«Ўзбекистон хаво йўллари» келишув доирасида 2015 йилнинг 31 декабридан бошлаб Наманган-Екатеринбург-Наманган йўналишига авиабилетлар сотишни бошлашди.

«Учишлар ҳафтасига 1 маротаба, пайшанба кунлари Россия компаниясининг Airbus 320 самолетларида амалга оширилади. Юк олиш ва қўл юки тишуви «Уральские авиалинии» қоидаларига кўра амалга оширилади» - деб хабар беради миллий авиакомпания хабарида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг