Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 29/01/2018 Ўзбекистон Вьетнамни енгиб, чемпионликка эришди
Ўзбекистон Вьетнамни енгиб, чемпионликка эришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитойда 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финали ўз якунига етди. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. 8-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Рустам Ашурматов боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Кейин Вьетнам терма жамоаси ҳужумчиси Нгуень Хай жаримадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. Иккинчи бўлим кучли қор туфайли 50 дақиқага кечиктирилди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Навбат иккита экстра таймларга етди. 2-қўшимча бўлимнинг сўнгги дақиқасида захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, Ўзбекистонга чемпионликни тақдим қилди.

U-23. Осиё чемпионати. Финал.

Вьетнам - Ўзбекистон 1:2

Гол: Р.Ашурматов, 8, А.Сидоров, 119 - Нгуень Хай, 41.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг