Валюта курслари 25/12/2024
$1 – 12909.80
UZS – 0.06%
€1 – 13415.86
UZS – -0.09%
₽1 – 129.09
UZS – 1.17%
Қидириш
Ўзбекистон 04/08/2016 Ўзбекистон-Вьетнам вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Вьетнам вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 2-4-август кунлари Ханой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Ветнам делегациясига ТИВ Ҳуқуқ ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи Нгуэн Мин Ву бошчилик қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Тадбир давомида икки давлат ҳамкорлиги ҳуқуқий асосининг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ҳозирда кўриб чиқилаётган ва турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон-Вьетнам ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувлар доирасида Вьетнам Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ле Ҳоай Транг билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди ҳамда бўлиб ўтган музокараларга ижобий баҳо берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг