Валюта курслари 07/01/2025
$1 – 12930.11
UZS – -0.09%
€1 – 13390.42
UZS – 0.36%
₽1 – 120.94
UZS – 3.26%
Қидириш
Ўзбекистон 05/01/2025 Ўзбекистон вакили ШҲТ Бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон вакили ШҲТ Бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 1 январдан бошлаб Ботир Турсунов расман Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби ўринбосари лавозимига киришди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ботир Турсунов 50 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти битирувчиси. 

Ботир Турсунов ўзининг дипломатик фаолиятини 2005 йилда ташқи ишлар вазирлиги тизимида бошлаган, марказий аппаратда турли лавозимларда ишлаган ва кейинчалик Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида хизмат қилган.

Кейинчалик Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилган, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2023 йилдан бошлаб Ботир Турсунов Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси вазир-маслаҳатчиси этиб тайинланган ва бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг ШҲТ котибиятидаги доимий вакили бўлиб ишлаган.

У фалсафа фанлари номзоди, 25 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи. Рус, инглиз ва хитой тилларини билади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг