Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Япония тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Япониянинг Микаса шаҳри делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Микаса шаҳри делегацияси Японияда кўмир ишлаб чиқиш қайта ишлаш, ер остида карбонат ангидридни сақлаш соҳасида олиб борилаётган илмий ишлари юзасидан тақдимот қилди.
Шунингдек, иштирокчилар кўмирни ер ости газлаштириш орқали водород ишлаб чиқариш соҳасида бажарилган ишлар билан танишди.
Учрашувда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ҳамкорликни давом эттириш, инновацион лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.