Ўзбекистон ва Япония “Ақлли шаҳар” ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 март куни Транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Япония Ер инфратузилмалар, транспорт ва туризм вазирлиги (МLIT) Умумий сиёсат бюроси Қурилиш саноати бўйича Халқаро стратегиялар офиси директори Какуя Дайсуке бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Япониянинг “ақлли шаҳар” йўналишидаги илғор технологиялари, уларни татбиқ қилиш бўйича орттирган тажрибаси ҳамда мазкур йўналишдаги қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, томонлар мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудларда “ақлли шаҳар” концепциясини жорий этишда ўзаро ҳамкорлик масалларини муҳокама этишди.