Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банкда Хитой Халқ банкининг Шанси провинцияси филиали раҳбари Фу Говен бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва ташқи савдони кенгайтириш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Марказий банк раҳбарияти томонидан мамлакатимиз банк тизимида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ва Хитой билан ташқи савдо амалиётларининг бугунги ҳолати тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Томонлар юқоридаги масалалар юзасидан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.