Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 21/08/2025 Ўзбекистон ва Хитой чарм-пойабзал саноати соҳасида саноат шериклигини мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Хитой чарм-пойабзал саноати соҳасида саноат шериклигини мустаҳкамлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Венжоу шаҳрида «O‘zcharmsanoat» уюшмаси раҳбарияти ва Хитой чарм саноати уюшмаси етакчи вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда асосий эътибор икки давлат саноати ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар ва инвестицион ташаббусларга қаратилди.

 Музокараларда Андижон вилоятидаги Олтинкўл кичик саноат зонаси (КСЗ) имкониятлари муҳокама қилинди. Хитойлик инвесторлар мазкур ҳудудда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, янги линияларни йўлга қўйиш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга катта қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон чарм ва пойабзал саноати учун Олтинкўл КСЗ стратегик аҳамиятга эга. Ҳозирда бу ерда қатор корхоналар фаолияти йўлга қўйилмоқда, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва савдо мажмуаларида улгуржи савдони йўлга қўйиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Янги лойиҳалар эса саноат марказининг қувватини янада ошириши кутилмоқда.

 Хитой капиталининг мамлакатимизга кириб келиши билан маҳсулотни Хитой ва Осиёнинг йирик бозорларига олиб чиқиш имконияти ортади. Замонавий технологиялар ва ускуналарни жорий этиш орқали тайёр маҳсулот улуши ошади. Кутилаётган инвестиция тўлқини – Хитой капитали ҳисобига ишлаб чиқариш линиялари ва экспорт ҳажмининг кенгайишига хизмат қилади.

Хитой чарм саноати бугунги кунда дунёда етакчи ўринда туради. Унинг салоҳиятини Ўзбекистоннинг хомашё базаси ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан уйғунлаштириш икки мамлакат учун ҳам иқтисодий жиҳатдан улкан натижалар бериши мумкин. Венжоу шаҳридан бошланган ушбу мулоқот икки давлат саноати ўртасида стратегик шерикликка асос солиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг