Валюта курслари 03/07/2025
$1 – 12591.71
UZS – -0.67%
€1 – 14821.70
UZS – -1.03%
₽1 – 160.18
UZS – -0.85%
Қидириш
Иқтисод 03/07/2025 Ўзбекистон ва Хитой асаларичилари ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Хитой асаларичилари ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 2 июль куни “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси таклифига биноан, Хитойнинг Шандонг провинцияси Асаларичилик қўмитаси раиси Жой Чонг Си бошчилигидаги делегация уюшмага ташриф буюрди.

Учрашув доирасида хитойлик ишбилармонлар билан мамлакатимиз ҳудудида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди:

Асалари заҳри, она ари сути, гулчанги, прополис ва мум парда каби маҳсулотларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш;

Асалани қадоқлаш ва экспортбоп ҳолатда тайёрлаш;

Сопол ва ёғоч материаллардан асаларичилик маҳсулотлари учун ихчам, экологик идишлар тайёрлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш.

Шунингдек, томонлар асаларичилик маҳсулотларини экспорт қилиш географиясини кенгайтириш, янги бозорларга чиқиш имкониятлари ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Музокаралар самарали руҳда ўтди ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг