Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 17/06/2025 Ўзбекистон ва Уммон ТИВ раҳбарлари Исроил-Эрон можароси кескинлашувидан хавотир билдирди

Ўзбекистон ва Уммон ТИВ раҳбарлари Исроил-Эрон можароси кескинлашувидан хавотир билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Баҳтиёр Саидов Султонлик Уммон ташқи ишлар вазири Сайид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги муносабатлар мислсиз суръатда ривожланаётганини ва улкан салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар.

Минтақавий вазиятга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Икки давлат ташқи ишлар вазирлари Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ортидан юзага келган тарангликнинг кучайиб бораётганидан ўзаро хавотир билдирдилар. Ушбу мураккаб вазиятнинг хавфлари ва кенг геосиёсий контекстдаги барқарорлик ва хавфсизлик учун оқибатлари муҳокама этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг