Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аҳмет Гурбанов билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиши ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
"Марказий Osiyo етакчиларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда минтақамиз ўзаро ишонч, фаровонлик ва тараққиёт маконига айланди. 2024 йил жуда самарали ўтди, 2025 йил ҳам янада истиқболли бўлиши кутилмоқда." — деди Бахтиёр Саидов.