Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 25/04/2018 Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари 250 млн. АҚШ долларлик шартномалар имзолашди
Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари 250 млн. АҚШ долларлик шартномалар имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи доирасида 24 апрель куни Ўзбекистон Савдо саноат палатаси томонидан икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон Туркманистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Мазкур бизнес форум ҳамда кўргазма доирасида 250 млн. АҚШ долларлик шартномалар имзоланди.

Ушбу тадбир ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.

Қайд этиш керакки, 2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси 177,3 млн. АҚШ долларни ташкил қилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Туркманистон капитали иштирокидаги 11 та корхона фаолият юритмоқда (10 та қўшма корхона ва 1 та 100% Туркманистон капиталига эна корхона). Ушбу компаниялар фаолиятининг асосий йўналишлари: савдо ва хизмат кўрсатиш, текстил тармоғи, мебел ишлаб чиқариш ва бошқалар

Махаллий махсулотлар экспортини Туркманистон бозорларига олиб чиқиш мақсадида Туркманистонда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 2 та корхона фаолият юритади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг