Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/10/2018 Ўзбекистон ва Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 2-8 октябрь кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чагарасининг алоҳида участкаларида олдинроқ ўтказилган қўшма дала топографо-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.

Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.

Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг