Валюта курслари 11/03/2025
$1 – 12940.11
UZS – 0.17%
€1 – 14055.55
UZS – 0.74%
₽1 – 145.62
UZS – 0.67%
Қидириш
Иқтисод 08/03/2025 Ўзбекистон ва TDBB вакиллари ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва TDBB вакиллари ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 6 март куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро муносабатлар департаменти масъул вакиллари ҳамда Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи (TDBB) Бош Ассамблеяси Бош котиби доктор Фахри Солак ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон-Туркия Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги 8-йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди.

Навбатдаги Ҳукуматлараро қўшма комиссияси йиғилиши доирасида тегишли соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш ҳамда белгиланган мақсадларга эришишда самарали ва тизимли фаолиятни давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг