Ўзбекистон ва Sojitz корпорацияси соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Илҳом Умрзаков ва Отабек Фазилкаримов Япониянинг “Sojitz Corporation” компанияси делегацияси вакиллари билан учрашди.
“Sojitz Corporation” дунёнинг етакчи савдо ва инвестиция корпорацияларидан бири бўлиб, энергетика ва табиий ресурслар, кимё саноати, транспорт ва инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати ҳамда яшил энергетика соҳаларида фаолият юритади. Корпорация 50 дан ортиқ давлатда филиал ва офисларга эга ҳамда кўплаб давлат ва хусусий корпорациялар билан йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этади.
Хорижий делегация таркибида «Sojitz» компаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси бош менежери Баҳром Саломов, соғлиқни сақлаш соҳасида бизнесни ривожлантириш бўйича менежер ёрдамчиси Нишижима Мунеюки ва компаниянинг бошқа вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходимлари қатнашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда муҳим лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор асосий масалаларни муҳокама қилди. Хусусан:
Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишда келгусида ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлашга тайёрликларини тасдиқлашди.