Валюта курслари 11/04/2025
$1 – 12968.38
UZS – -0.04%
€1 – 14343.03
UZS – 0.1%
₽1 – 152.37
UZS – 0.78%
Қидириш
Иқтисод 07/04/2025 Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги бизнес мулоқот: асосий тармоқларда қўшма лойиҳалар режалаштирилган

Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги бизнес мулоқот: асосий тармоқларда қўшма лойиҳалар режалаштирилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ИССВда Словения Савдо-саноат палатаси ижрочи директори Маржана Мажерик бошчилигида Словения Республикаси ишбилармон доиралари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қурилиш, туризм, фармацевтика, машинасозлик, IТ ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган словения компанияларининг 20 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Словениялик ҳамкорларга Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, имтиёз ва преференциялар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тақдим этилди.

Геология, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва кўнчилик саноати, фармацевтика ва уй-жой қурилиши каби соҳаларда янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ташкил қилинган B2B ва B2G музокаралар давомида ишбилармонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Томонлар Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида муносабатларни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг