Валюта курслари 17/01/2025
$1 – 12955.26
UZS – -0.05%
€1 – 13327.08
UZS – -0.28%
₽1 – 126.44
UZS – 0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 17/01/2025 Ўзбекистон ва Сингапур Австралияга ўзбек фуқароларини ишга жойлаштиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Сингапур Австралияга ўзбек фуқароларини ишга жойлаштиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазир ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Сингапурнинг «Kingston International College» хусусий таълим муассасаси раҳбари Бенсон Мах Хок Онн ва коллежнинг Австралия филиали директори Уэлли Валид Руда билан учрашуви бўлиб ўтди.

«Kingston International College» — бизнес, меҳмонхона хизмати, туризм, жамоат хизматлари ва инглиз тилини ўрганиш соҳаларида профессионал таълим дастурларига ихтисослашган хусусий таълим муассасаси.

Учрашув давомида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқароларини Австралияда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув натижасида «Kingston International College» ўқув марказларини Ўзбекистонда ташкил этиш ва фуқароларни Океания мамлакатларида ишлашга тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу келишувларнинг амалга оширилиши ўзбек фуқаролари учун Австралия меҳнат бозорида янги имкониятларни очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг