Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/07/2016 Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари учрашишди
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари учрашишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 27-июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубейр билан музокаралар олиб борди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Саудия Арабистони муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) Тошкент шаҳрида бўладиган сессияси кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради ЎзР ТИВ Матбуот хизмати.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубейр “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунйодкорлик сари йўл” шиорида ўз ифодасини топган Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги раислигининг устувор йўналишлари борасидаги қарашлари ва ёндашувларини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан ва ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашиниг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессиясини муваффақиятли ўтказишдан манфаатдор эканликларини қайд этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг