Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин раҳбарлик қилдилар.
Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кун тартибнинг долзарб мавулари муҳокама қилинди.
Шунингдек, МДҲ, ШҲТ, БМТ ва “Марказий Осиё – Россия” формати доирасида кўп томонлама тузилмалар билан ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.