Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан 9 август куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакат етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқиб, яқин муддатларда қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини, Ўзбекистон-Россия ҳудудлар, таълим ва медиа форумларини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.