“Бизнинг сиз билан учрашувимиз, сизнинг ишчи ташрифингиз Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича бир қатор ҳужжатларни имзолашмоқчи”, - қайд этди Медведев.
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифигача бундай кўламдаги ҳужжатлар пакети имзоланишига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган барча масалаларни ҳал этишимиз лозим. Имзоланадиган барча ҳужжатлар давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш учун замин яратади. Жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларга алоқадор”, - деб қайд Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов.