Валюта курслари 14/01/2025
$1 – 12972.08
UZS – 0.12%
€1 – 13223.74
UZS – -0.91%
₽1 – 126.61
UZS – -0.91%
Қидириш
Иқтисод 13/01/2025 Ўзбекистон ва Россия балиқ овлаш квоталари бўйича келишиб олди

Ўзбекистон ва Россия балиқ овлаш квоталари бўйича келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Россия Федерацияси Федерал балиқчилик агентлиги раҳбари ўринбосари Андрей Яковлев билан видео-конференс-алоқа шаклида мулоқот олиб борди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида балиқчилик соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жумладан, Россия Федерацияси ҳукумати томонидан Россиянингмахсус иқтисодий зонасида Узоқ Шарқ балиқчилик ҳавзасида 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси учун 20 минг тонна минтай ва 5 минг тонна сельдь балиғини овлашга квота ажратилишига келишилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги балиқчилик соҳасидаги Қўшма комиссиянинг 1-сессиясининг якуний Баённомаси расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Учрашув якунида томонлар балиқчилик ва аквакултура соҳасида илмий-техникавий ҳамкорлик ва қўшма тадқиқотларни ривожлантириш, илмий-техникавий, амалий дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, балиқчилик тармоғи учун кадрлар малакасини ошириш, мутахассисларни тажриба алмашинувга юборишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг