Учрашувда иккитомонлама алоқаларни кенгайтириш, жумладан медиа алоқаларни ривожлантириш, хусусан рақамли узатиш, технопарклар фаолияти, рақамли иқтисодиёт ва интернет тармоқларини тартибга солиш, АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ўрнатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Хусусан, Россия делегацияси вакиллари мамлакатнинг рақамли тезеузатиш тизимига ўтказилиши ҳақида маълумот бердилар ва мазкур рақамли платформада мобил телевидение фаолиятини йўлга қўйиш фикрини илгари сурдилар.
Шунингдек, томонлар россиялик режиссорларни жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик атоқли намояндалар фаолияти, ўзбек олимларининг жаҳон тараққиётидаги ҳиссасига бағишланган ҳужжатли филм ҳамда дастурлар тайёрлаш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга, томонлар мунтазам равишда давлат органларининг Ахборот хизматлари учун махсус форум ва семинарлар ташкил қилишни келишиб олдилар, мутахассислар малакасини ошириш юзасидан ҳамкорликка доимо тайёр эканликларини маълум қилдилар.