Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Иқтисод 08/02/2025 Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 5-6 февраль кунлари "Ўзбекистон теми йўллари" АЖ ва НК «Қазақстан темір жолы» вакиллари ўртасида юк ташувларини ривожлантириш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси ўринбосари A.A. Камилджанов, «ҚТЖ – жук тасымалы» АЖ бошқарув раиси V.V. Петров ва тегишли департамент вакиллари иштирок этдилар.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида темир йўл транспортида юк ташиш ҳажмини ошириш, поездлар тузиш режаси, шунингдек Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон йўналишида графикли поездлар ҳаракатини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида «Ўзтемирйўконтейнер» АЖ ва Қозоғистоннинг «Кедентранссервис» АЖ компаниялари ўртасида транспорт экспедиторлик, логистика марказлари ва контейнер блок поездларни йўлга қўйиш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг