Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 05/04/2024 Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Хивадаги йирик гилам корхонаси билан танишдилар
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Хивадаги йирик гилам корхонаси билан танишдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюрдилар.
2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Комбинатда Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. 750 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишдилар, комбинат ҳудудида ташкил этилган «Made in Uzbekistan» бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар.
Масъул вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантиришга кўрсатма берилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг