Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ўта муҳим ишлар бўйича элчиси Ильҳом Неъматов 2017-йилнинг 6-январь куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокимиятида музокаралар ўтказди.
Мазкур учрашувда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев, Қозоғистон Республикасининг ривожланиш ва инвестициялар бўйича Бош вазир ўринбосари Роман Скляр ҳамда Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жансеит Туймебаевлар иштирок этишди.
Учрашув давомида томонлар янгиланган М-39 (887,8км–911,9км) автомобил трассасини фойдаланишга топшириш ҳамда мазкур жойда назорат пункти қурилиши масаласини муҳокама қилишди, маълумки бу трасса Мактарал тумани ҳудудидан ўтади.
Автотрассанинг таъмирланиши ва фойдаланишга топширилиши 2017-йилнинг февраль ойида амалга оширилади. Шундан сўнг Тошкентдан Самарқандгача Жиззах вилояти орқали айланма йўлни ортда қолдириб, масофани 89 км.дан 24,5 км.гача қисқартириш имкони пайдо бўлади. Бир сўз билан айтганда Тошкентдан Самарқандгача бўлган йўл 65 км.гача қисқаради. Йўлнинг фойдаланишга топширилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-сотиқ ва туризмнинг ривожланишига туртки бўлади.