Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Презизентининг 26 апрелдаги қарорига биноан, 15 майдан бошлаб Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги “Оқ олтин” ва “Малик” автомобиль ўтказиш пунктлари ишлай бошлайди.
Қарорда қайд этилишича, мазкур пунктлар фақатгина енгил автомобиллар учун очиқ, мазкур пунктлар орқали тижорат юкларининг ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, М-39 автойўли 2006 йилда ёпилган эди. Мазкур йўл очилгандан сўнг, Тошкентдан Самарқандгача бўлган йўл 89 км.дан 24,5 км.гача қисқаради.