Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 19/10/2016 Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари 2016-2017-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастурини имзолашди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари 2016-2017-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастурини имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 19-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Қирғизистон делегацияси раҳбари Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон- Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашув якунига кўра 2016-2017-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланди.

Учрашувда Қирғизистон Элчиси Данияр Сидиков иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг