Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 18/07/2024 Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари янги кооперация лойиҳаларига старт бердилар
Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари янги кооперация лойиҳаларига старт бердилар


Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Икки томонлама музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.
Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.
Чуй вилоятида замонавий енгил автомобиллар ва тижорат техникалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Хусусан, у ерда "Кобальт," "Оникс" ва "Трекер" русумли енгил ҳамда юк автомобиллари йиғилади.
Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонага замонавий технологик ускуналар етказиб берилиб, ўрнатилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ушбу лойиҳалар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг