Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Туризм 04/07/2025 Ўзбекистон ва Приморе ўлкаси туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Приморе ўлкаси туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 2 июль куни Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаламов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси Приморе ўлкасининг биринчи вице-губернатори - Ҳукумат раиси Вера Шербина билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. 2025-2026 йилларда икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш дастурини амалга оширишга, шунингдек, сайёҳлик компанияларининг икки томонлама кўргазма ва форумларда, жумладан Россияда Ўзбекистон туризми йили доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.

В. Шербина Ўзбекистон вилоятлари билан тўғридан-тўғри сайёҳлик, таълим ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қизиқиш билдирди. У Узоқ Шарқ аҳолисининг юртимиз маданий ва тарихий меросига бўлган қизиқиши юқори эканлигини алоҳида таъкидлади. Томонлар туризм соҳасида инфо-турлар, роуд-шоу ва қўшма инвестиция лойиҳаларини ташкил этиш бўйича таклифлар билан алмашдилар. 

Д. Абдусаламов ўз навбатида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги туризмни ривожлантиришда Приморе ўлкаси билан ҳамкорликнинг стратегик аҳамиятга эга эканлигини қайд этди. Учрашув самарали ва дўстона муҳитда ўтди. Томонлар амалий ҳамкорликни давом эттириш ва минтақалараро ҳамкорлик доирасида янги ташаббусларни илгари суриш борасида ишонч билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг