Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Ўзбекистон 06/05/2025 Ўзбекистон ва Полша меҳнат миграцияси бўйича келишувни ишлаб чиқади

Ўзбекистон ва Полша меҳнат миграцияси бўйича келишувни ишлаб чиқади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Польша Ўзбекистонга миграция соҳасида Ҳукуматлараро Битим тузишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Польша Республикаси Сенатининг вице-спикери Михаил Каминский ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.

Унда, Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тартибда Польшага юқори маошли ишларга жойлаштириш, салоҳиятли ишчиларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, мавсумий ишлар учун махсус дастурлар яратиш, виза олиш тизимини енгиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

"Бугунги кунда аксарият Европа давлатлари каби Польшада ҳам демографик вазият туфайли ишчи кучига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда эса иқтидорли ёшлар кўп ва уларни хорижий тилларга, талаб юқори касбларга ўргатиш тизими жуда яхши йўлга қуйилган",- деди Михаил Каминьский

Учрашув якунида, Ўзбекистон Ҳукумати ва Польша Ҳукумати ўртасида миграция соҳасида Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини ишлаб чиқишга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг