Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Технологиялар 14/06/2025 Ўзбекистон ва Полша IТ ва таълим технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Полша IТ ва таълим технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Полша Республикасининг Таълим вазири Новатская Барбара бошчилигидаги расмий делегация IT Park Uzbekistanга ташриф буюрди. Делегациянинг ташрифи Ўзбекистон ва Полша ўртасида ахборот технологиялари, айниқса IТ таълим йўналишидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.

Ташриф доирасида делегация UZINFOCOM маркази ва муҳим инфратузилмаларнинг киберхавфсизлигини таъминлашга қаратилган инновацион лойиҳалар маркази — UZSOC фаолияти билан яқиндан танишди. Меҳмонларга электрон ҳукумат тизимлари, миллий рақамли инфратузилма, ахборот хавфсизлиги чоралари, шунингдек, соҳадаги йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Полша таълим вазири Новатская Барбара ўртасида учрашув ўтказди. Учрашувда томонлар рақамли технологиялар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, ҳамкорликда қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш, ёшлар учун алмашинув дастурлари ва стажировкаларни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, рақамли ўқув ресурслари, онлайн таълим платформалари ҳамда ўқитувчилар салоҳиятини ошириш йўналишида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кун тартибида бўлди.

Полша делегацияси мамлакатнинг рақамли таълим экотизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди ва бу борадаги тажриба алмашинувининг икки томон учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг