Валюта курслари 17/09/2024
$1 – 12729.48
UZS – -0.16%
€1 – 14156.45
UZS – 0.1%
₽1 – 139.72
UZS – -0.38%
Қидириш
Иқтисод 30/08/2024 Ўзбекистон ва Польша ишбилармонлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Польша ишбилармонлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 30 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ҳамда «Польша – Осиё» савдо палатаси президенти Януш Пехочинский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳамда Польша Республикалари ўртасидаги товарайирбошлаш ҳажмини ошириш, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш шу билан бирга, икки давлат ўртасида экспорт ва импортда дуч келадиган муаммолар бўйича муҳокамалар олиб боришди.

Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда "Польша - Осиё" савдо палатаси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ҳамда Польша корхоналари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ишлаб чиқарувчилари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунлари бўйича, жорий йилнинг якунига қадар "Польша - Осиё" савдо палатаси бошчилигидаги ишбилармонлардан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва ташриф доирасида Ўзбекистон-Польша бизнес-форумини ҳамда Халқаро кўргазмани ташкил этишга келишиб олинди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг