Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 14/02/2025 Ўзбекистон ва Покистон асаларичилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

Ўзбекистон ва Покистон асаларичилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегациясининг Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида 12 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари ҳамда “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси раиси Эркин Назаров Покистоннинг “Adam Tradi” ва “Marhaba” асал маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида бўлдилар.

Меҳмонлар корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ва лабораторияларида бўлиб, жараёнларни яқиндан кузатиш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, ташриф доирасида асал маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда асал маҳсулотларининг етарли захираси мавжудлиги ва уни экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Биринчи босқичда 5 тонна, кейинчалик эса босқичма-босқич 20 тоннадан асал ва асаларичилик маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг