Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 январь куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ахмад Фаруқ билан учрашди.
Томонлар ўзбек-покистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, айниқса Афғонистондаги вазият ва минтақа хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида шунингдек, Афғонистондаги транспорт ва коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари, жумладан, Трансафган темир йўлининг қурилиши мавзуси ҳам муҳокама қилинди.