Ўзбекистон ва Pharmaniaga Berhad ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Малайзиянинг "Pharmaniaga Berhad" компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Pharmaniaga Berhad - 1994 йилда ташкил этилган. Компания давлат ва хусусий секторда кенг кўламли тиббий хизматларни тақдим этади. Pharmaniaga фаолияти фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдосини ҳам ўз ичига олади.
Учрашувда ҳалол инсулин ишлаб чиқариш, фармацевтика маҳсулотларининг чакана савдоси, Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.