Ўзбекистон ва Озарбайжон икки томонлама муносабатларни кўриб чиқишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 7-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Озарбайжон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳусейн Гулиев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг баъзи масалалари кўриб чиқилди.