Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 22/04/2023 Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди
Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди

Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигида ижобий динамика кузатилаётгани таъкидланди. Бунинг имкони икки давлат раҳбарларининг ишончли муносабатлари ва доимий мулоқоти туфайли юзага келди. Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган икки давлатнинг I-ҳудудлараро форумининг натижадорлиги ва турли йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта туртки бергани таъкидланди.

Томонлар инвестициялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига эътибор қаратдилар. Ташкил этилаётган Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция жамғармаси бу жараёнда алоҳида ўрин тутиши кутилаётгани алоҳида қайд этилди.

Озарбайжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида тўлиқ ишлаб чиқариш циклидаги пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, ипакчилик ва машинасозлик йўналишларида илгари келишилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш жараёни кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо масалаларига келганда, унинг ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилди. Бундан ташқари, томонлар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес, транспорт, транзит ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида фаол ҳамкорлик қилиш формати ишлаб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг