Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Туризм 03/03/2025 Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида сайёҳлар алмашинуви ошиши кутилмоқда

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида сайёҳлар алмашинуви ошиши кутилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Масқат шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ўмон тадбиркор аёллари бизнес-форуми доирасида "Felix Tour" сайёҳлик компанияси асосчиси Озода Муҳидова ва "Bahwan Travel Agencies" LLC компанияси бош менежери Бижу Энтони ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Ўмон вакилига мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, хусусан, зиёрат туризми имкониятлари, хорижий сайёҳларга яратилган шароитлар, амалга ошириш мумкин бўлган янги турлойиҳалар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Бош менежер Бижу Энтони Ўзбекистон туризм салоҳиятидан яхши хабардорлигини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашув якунида икки компания ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон йўналишида янги турпакетларни жорий қилиш, юртимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини Ўмонда кенг тарғиб қилиш ва бошқа масалалар юзасидан келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг