Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги парламентлараро алоқалар истиқболлари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 3 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Миср Араб Республикаси парламенти Вакиллар палатаси Спикери Ҳанафий Али ал-Гебалий билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги парламентлараро алоқалар истиқболлари муҳокама қилинди. Миср Ўзбекистоннинг Яқин Шарқдаги ишончли ҳамкорларидан бири экани, икки мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий, маданий ва анъанавий алоқалар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Давлат раҳбарлари даражасида эришилган кенг кўламли битимларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун парламент назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Икки мамлакат парламентлари Сенатлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга, Ўзбекистон ва Миср парламентларидаги дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштиришга, шунингдек, қўшма тадбирлар ташкил этишга эътибор қаратилди.
Говорилось и о совершенствовании законодательной базы с целью содействия двустороннему торгово-экономическому и инвестиционному сотрудничеству.
Икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида қонунчилик базасини такомиллаштириш ҳақида ҳам фикр юритилди.
Учрашув якунида Ҳанафий Али Эл-Гебалий Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат қолдирди.