Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 10/10/2016 Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Малайзиянинг ташқи савдони ривожлантириш бўйича корпорацияси (MATRADE) икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистондаги компаниялар билан учрашишди.

Учрашув қурилиш материаллари ва автомобил саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган эди.

Ўзбекистондаги Малайзия Элчисининг ўринбосари Муҳаммад Фадзлининг қайд этишича, Ўзбекистон ва Малайзия турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келишмоқда ва Ўзбекистон Малайзиянинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ҳамкоридир. Унинг маълумотларига кўра, 2015-йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш 105 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигидаги товар айирбошлаш 16 фоизга ўсди.

Муҳаммад Фадзлининг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлашнинг 65 фоизи (2015-йилда 161,4 млн. АҚШ доллари) Ўзбекистон улушига тўғри келди. MATRADE вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ўртасида савдо ҳамкорлари ўртасида учинчи ўринда туради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг