Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Шин Мёнг Соп билан учрашув ўтказди.
Учрашувда КОИКАнинг қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилаётган жорий ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Томонлар таълим, соғлиқни сақлаш, экологик масалалар ва давлат бошқарувини рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар.
КОИКА ваколатхонаси директори Шин Мёнг Соп агентликнинг Ўзбекистон ривожланишига қўшган муҳим ҳиссасини таъкидлаб, ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Хусусан, янги йирик ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.