Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Ўзбекистон 29/08/2016 Ўзбекистон ва Кипр ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди
Ўзбекистон ва Кипр ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 22-август куни 2012-йил 5-апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Битимда икки давлатнинг соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорлигини ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш, мутахассислар ва тиббий-техник маълумотлар билан алмашиниш, фармасевтик ва тиббий техникаларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш йўли билан амалга ошириш кўзда тутилади.

Ҳужжатда зарурат туғилганда ҳамкорликни яхшилаш ва мазкур Битимнинг бажарилишини назорат қилиш учун таклифлар ишлаб чиқувчи қўшма комиссияни тузиш ҳам назарда тутилган.

Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.уз сайтида танишиш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг