Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/10/2018 Ўзбекистон ва Жазоир икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Жазоир икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир Халқ Демократик Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Ушрашувда икки томонлама муносабатларнинг барча масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Жазоир ҳамкорлигини фаоллаштиришга томонларда ўзаро қизиқиш борлиги тасдиқланди. Айнан шу нуқтайи назардан турли даража ва шакллардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби, қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг