Ўзбекистон ва Жанубий Корея тезюрар темир йўл лойиҳаси, Урганч аэропортини янгилаш лойиҳасини муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Жанубий Кореянинг Ер, инфратузилма ва транспорт вазири ўринбосари Жин Хван билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакатнинг темир йўл ва автомобиль транспорти соҳасидаги ҳамкорлиги, хусусан, Кореянинг "Hyundai Rotem" компаниясидан 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи йўловчи электропоездларини харид қилиш ҳамда “Тошкент – Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳасини муҳокама этишди.
Учрашув давомида Д.Хван Инчхон халқаро аэропортини ривожлантириш тажрибасига тўхталиб ўтди ҳамда Корея давлат корпорациясининг Урганч аэропортини модернизация қилишда иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, Корея томони 2024 йил октабр ойида Тошкент шаҳри учун "ақлли шаҳар" бош режасини ишлаб чиқиш якунлангани ва “ақлли автобус” тизимини яратиш бўйича лойиҳа устида ишлаш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумот берди.
Томонлар Кореянинг "Official Development Assistance" ривожланишга расмий ёрдам дастури доирасидаги потенциал ҳамкорликнинг келгусида йўналишларини муҳокама этишди.