Ўзбекистон ва Жанубий Корея рақамли контент бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — IТ Parkъда ““IT Works Korea” бош директори Бек Бён Джу ва “Korea Broadcast Engineers & Technicians Association” (KOBETA) раиси Ким Сонг Жун бошчилигидаги Корея делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
“IT Works” — Самарқандда офисини очган IT Park резидент компаниясидир. Видеомонтаж билан шуғулланувчи бу компанияда 42 та ходим меҳнат қилади. Хизматлар экспорти Корея ва Японияга йўналтирилган.
KOBETA — 1987 йилда ташкил этилган Корея телевидение муҳандислари уюшмаси бўлиб, таркибига 27 та телевидение компанияси киради.
Учрашувда компанияларнинг халқаро лойиҳаларига видеомонтаж, компьютер графикаси, VFX ва анимация соҳасидаги ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ким Сонг Жун Корея телеканаллари учун лойиҳалар устида ишлаган ўзбекистонлик мутахассислар юқори малака намойиш этганини таъкидлади. “IT Works Korea” халқаро бозор учун график дизайн, вебтоон дизайни, видеомонтаж, VFX ва анимация бўйича кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик таклиф этди.
Хизматлар экспортини ривожлантириш бўйича директор Маҳлиё Муксинованинг ёшларни замонавий видео ишлаб чиқариш ва дизайн технологияларига ўқитиш учун Самарқандда график марказ ташкил этиш ғояси Корея делегациясида алоҳида қизиқиш уйғотди.
“Самарқанд Ўзбекистон истеъдодлари ва Кореянинг илғор технологияларини бирлаштирган ҳақиқий контент-хабга айланиши мумкин,” — дея таъкидлади Маҳлиё Муксинова.
Томонлар яқин келажакда IT Park Uzbekistan, “IT Works” va “KOBETA” ўртасида меморандум имзолашга келишиб олдилар, шундан сўнг қўшма лойиҳани батафсил ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Потенциал икки томонлама ҳамкорлик рақамли контент соҳасидаги ўзбекистонлик мутахассислар учун янги имкониятлар очади. Самарқандда график марказнинг ташкил этилиши нафақат Ўзбекистоннинг халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди, балки ёш истеъдодларга Кореянинг етакч. экспертлари тажрибасини ўрганиш имконини ҳам беради. Лойиҳа мамлакатнинг креатив саноатини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.