Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/04/2019 Ўзбекистон ва Жанубий Корея эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолаши мумкин
O'zbekiston va Janubiy Koreya erkin savdo to'g'risidagi bitimni imzolashi mumkin

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолаш масаласини ўрганиб чиқиш ниятида.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев ва Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Хонг Нам-ки ўртасидаги учрашув якунлари бўйича қабул қилинди.

Ўтган ҳафта Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея бош вазирлари ўринбосарларининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди, дея таъкидлайди Yonhap агентлиги.

Хонг Нам-кининг учрашув давомида қайд этишича, мамлакатлар эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш имкониятини ўрганиб чиқиши керак.

Унинг билдиришича, Жанубий Корея Ўзбекистонга иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантиришга, жумладан, Жанубий Корея Ҳукумати «Тараққиётга расмий ёрдам» дастури орқали ёрдам беришга тайёр.

Ўзбекистон томонининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишни режалаштираётган Жанубий Корея компанияларига кўмак кўрсатилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг